
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободнинг жанубий қисмида қурилиши режалаштирилган объектлар лойиҳаси, уларнинг жойлашуви билан танишди, шунингдек, отда сайр қилди, деб ёзади Кун нашри.
Бердимуҳамедовнинг отдаги сафари Копетдоғ тоғ этакларида амалга оширилган.
Ашхобод шаҳри ҳокими Ш.Дурдилиев ва Франциянинг «Buig Batiman» қурилиш компанияси вакили олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди, шунингдек, пойтахт жанубида қурилиши мўлжалланган турли мақсаддаги объектлар лойиҳалари тақдим этилди. Туркманистон президенти лойиҳалар билан танишиб, бинолар жойлашуви, муҳандислик ечимлари бўйича замонавий амалиётларни қўллаш бўйича кўрсатмалар берди, дея таъкидланади матнда.
«Туркманистон президенти отдаги сафари давомида Ашхободнинг оқ мармарли кўринишидан завқ олди», - дейилади матбуот хизмати хабарида.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар