
Нора лақабли бу кучукнинг аввалги соҳиблари унга шунчалар шафқатсиз муносабатда бўлганларки, Нора энди бутун одам зотидан қўрқадиган бўлиб қолган. Фақатгина бир миттивойдан ташқари...
Элизабет исмли аёл Норани кўргач, унга раҳми келиб, боқиб олишга қарор қилади. Элизабетнинг Норадан ташқари яна 3 та кучуги ва 3 та мушуги бор эди.
Нора янги уйига келгандан кейин унга алоҳида эътибор қаратган бўлсалар ҳам, анча вақтгача атрофдагиларга нисбатан ҳадиксираб қарашда давом этди. Аммо Элизабетнинг ўғли Арчи дунёга келгач, кучукнинг қўрқувлари ҳам ариди-қўйди.
Уй жониворлари бу миттивойни жуда яхши кўриб қолдилар, аммо барчасидан ҳам кўра кўпроқ Нора унга қаттиқ боғланди. Айни пайтда мана шу миттигина кичкинтой туфайли ҳаётга қайтган кучук ундан бир дақиқа ҳам нари кетмайди.
Ушбу ёқимтой дўстларнинг ажойиб суратлари Элизабет томонидан Instagram ижтимоий тармоғига жойлаштирилгач, 100000 одам ушбу дўстларнинг муҳлисига айланди, деб хабар бермоқда “120.su”. Ҳақиқий дўстлик деганлари мана шу бўлса керак-да! “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.