АҚШ президенти Дональд Трамп Капитолий тепалигидаги конгресс биносига республикачи сенаторлар билан учрашувга келганда у билан кўнгилхиралик юз берди, деб ёзади Кун нашри.
Трамп республикачиларнинг сенатдаги етакчиси Митч Макконелл билан тушлик қилинадиган хонага кетаётганда журналистлар орасида бўлган эркак у томон бир қучоқ Россия байроқчаларини улоқтириб, "Трамп – хиёнатчи!" деб бақирган ва "Сиз нима учун хиёнат ҳақида гапирмай, солиқ ҳақида гапирасиз?", деб қўшимча қилган.
Трамп бунга ҳеч қандай муносабат билдирмай ўтиб кетган, полиция эса турли шиорларни ҳайқиришни давом эттираверган эркакни дарҳол воқеа жойидан олиб кетган.
CBS телеканалининг маълум қилишича, норозилик билдирган эркакнинг исми Райан Клейтон бўлиб, у "Америкаликлар ҳаракат қилади" номли гуруҳни билдиради. Июль ойида у конгрессда Трампнинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер томон ҳам Россия байроқчаларини улоқтирган.
Аввалроқ Трамп билан юқоридагига ўхшаш ҳолат унинг оммавий чиқишларидан бири вақтида юз берган. Ўшанда Трампга қарши чиқаётганлар унинг нутқи вақтида залда Россия байроқчаларини улоқтира бошлашган, бироқ бу тадбирнинг ўтказилишига халақит қила олмаган.
Трамп сайловларда ғолиб бўлиш учун "Россия билан тил бириктирганликда" айбланиб келинади. Трампнинг ўзи буни инкор қилади. Кремлда ҳам бу айбловлар сафсаталиги айтилади.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди