
Британия қироллик оиласининг одатий кунлари турли марказлар, ҳарбий ташкилотларнинг очилиш маросимларига ташриф буюриш ва аҳоли билан бўлиб ўтадиган учрашувлардан иборат. Кейт, Уильям ёки Гарри бирор тадбирга ташриф буюрган пайтларида бинога киришдан аввал истак билдирган аҳоли вакиллари билан жон деб суратга тушадилар.
Улар орасида мамлакатнинг турли бурчакларидан қироллик оиласи аъзолари билан учрашиш учун келган минглаб муҳлислар бор. Аммо нима учундир қироллик оиласи аъзоларининг ҳеч бири, жумладан Кейт Миддлтоннинг дасхат бериб турганини ҳеч қачон кўрмайсиз. Бунинг боиси “Қироллик оиласи аъзоларининг имзосини қалбакилаштириш хавфи”дир.
Шаҳзода Чарльз муҳлислари дасхат беришни сўраганларида: “Кечирасиз, бу ишни қилишим учун руҳсат йўқ” деб жавоб берган экан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар