
“Under” деб номланувчи ушбу бино мамлакатнинг шимолий қирғоқларидан бирига яқин ерда жойлашади. Хабарда айтилишича, рестораннинг бир қисми қуруқликдан ҳам жой олади, аммо асосий майдони сув ичида 5 метрга киритилади.
Ресторан ҳар қандай иқлим шароитига бардош бера олиши учун деворлари бир метр қалинликда, деразалари эса акрилдан тайёрланиши режалаштирилган.
Ресторанда 100 кишилик ўрин ва катта ойна бўлиши ҳам айтиб ўтилган. Шунингдек иншоот денгиз мавжудотларига ноқулайлик туғдирмаслиги учун хира чироқ нури билан ёритилади. Ресторан очилиши 2019 йилга режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар