
Полицияда хизмат қилувчи Роман ушбу соҳанинг бошқа вакиллари каби жиддий кўринишга эга эмас. 23 ёшли йигит замонавий ва урфбоп кийинишни, машҳур кафелар ва саёҳатни яхши кўради. Унинг чиройли табассуми эса интернетдаги мухлисаларини ўзига ром этиб қўйди.
Романнинг Инстаграм ижтимоий тармоғи саҳифасида 60 мингта одам рўйҳатдан ўтган, уларнинг аксарият қисмини эса аёллар ташкил этади, деб ёзади “News.sputnik.ru” нашри.
Бундай машҳурлик Романнинг профессионал фаолиятига таъсир этмай қолмади. Унинг раҳбарлари йигитга ўз саҳифасини ўчириб ташлашини айтишди ва Роман мухлисалари қалбини парчалаб, ўз саҳифасини ўчириб юборди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар