Замонамиз одамлари, хусусан ёшлар орасида китоб ўқиш ўрнига, техника воситаларидан фойдаланиш учун кўпроқ вақт сарф этилмоқда. Болгариялик архитекторлар гуруҳи эса ушбу ҳолатга барҳам бериш ва китобларга аввалги оммабопликни қайтариш учун ажойиб усулга мурожаат қилишди.
Улар кўчанинг қоқ марказига кутубхона қуришди. Бу ерда йўловчилар ўзлари истаган китобларни олиб, уни шу ернинг ўзидаёқ мутолаа қилишлари мумкин.
Кутубхона Варна шаҳрида очилган, бу ерни “Болгариянинг денгиз пойтахти” деб ҳам аташади. Мазкур жойдан макон топган кутубхона кўриниши ҳам чиғаноқни ёдга солади. Бу эса янги иншоотнинг янада қизиқарли бўлиши учун имкон яратмоқда, дейди хориж нашрлари.
“Rapana” деб ном берилган кутубхонага 1500 та китоб сиғиши мумкин. Шунингдек бу ерда махсус ўриндиқлар, артистлар чиқиши ва ёш рассомлар кўзгазмаси учун мўлжалланган кичик саҳна ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди