date
views 6 394

Дунёдаги энг катта шпаргалка мана шу бўлса керак!

Дунёдаги энг катта шпаргалка мана шу бўлса керак!
1 метр келадиган баҳайбат шпаргалка сурати Американинг Арнольд шаҳрида истиқомат қилувчи бухгалтерия ўқитувчисининг Инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида пайдо бўлди.

Хабарда айтилишича, Анна Арундел коллежи ходими Реб Питти ўз ўқувчиларига машғулотга шпаргалка билан келишлари учун рухсат берган. Шунингдек, педагог шпаргалканинг ўлчами 3х5 см дан ошмаслиги керак деб қўшимча ҳам қилган. Аммо Илия Боуэн ўқитувчи айтган ўлчамдан 114 баробар каттароқ шпаргалка тайёрлаб келиб, барчани ҳайратга солди.

Ўқувчи ўз айбини тан олди, Реб Питти эса йигитга шпаргалкадан фойдаланишга рухсат берди ва унинг ушбу ғоясини мақтаб ҳам қўйди. Реб ушбу воқеа ўзи учун дарс бўлганини айтишни унутмади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг катта шпаргалка мана шу бўлса керак!