21:44 / 28.10.2017
6 964

Кейинги 10 кун ичида дунёнинг кўплаб ҳудудларида кучли ер силкинишлари кузатилиши мумкин…

Кейинги 10 кун ичида дунёнинг кўплаб ҳудудларида кучли ер силкинишлари кузатилиши мумкин…
Шу ҳақда Халқаро сейсмологлар гуруҳи аъзолари расман маълум қилишди. Уларнинг айтишича, куни кеча Тинч океанидаги литосфера плиталари ҳаракатга келган. Оқибатда ўша атрофда жойлашган ҳудудларда магнитуда кучи 7 баллдан иборат зилзилалар серияси содир бўлган.

Масалан, Япония, Жанубий Америка, Индонезиядаги бир қатор оролларда магнитуда кучи 6-7 баллга тенг ер силкинишлари кузатилган. Халқаро сейсмологлар гуруҳи аъзоларининг маълум қилишича, кейинги 10 кун ичида бошқа ҳудудларда ҳам кучли зилзилалар содир бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Европанинг жанубий ҳудудлари, жумладан, Туркия, Греция, Албания, Босния ва Италияда худди шундай зилзилалар серияси содир бўлиши кутилмоқда. Келаси ҳафта давомида Америка жанубидаги аҳоли Тинч океани остида жойлашган литосфера плиталари босимини аниқ ҳис этади. Эслатиб ўтамиз, худди шу плиталарнинг ҳаракатга келиши турли кучга эга ер силкинишларига сабаб бўлади.

Ҳиндистон, Непал, Яқин Шарқ, Эронда ҳам магнитуда кучи 6, 5 баллга тенг ер силкинишлари кузатилиши ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кейинги 10 кун ичида дунёнинг кўплаб ҳудудларида кучли ер силкинишлари кузатилиши мумкин…