53 ёшли Бред Питт журналистларга Жоли билан турмуши сабаб спиртли ичимликларга рўжу қўйганини очиқчасига айтди.
Актёр Анжелина Жоли билан ажрашганидан кейин ўзига келиб олиш учун психотерапевтга мурожаат қилган ва айни кунларда актриса билан бирга кечирган ҳаётидан афсусланмоқда, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, Жоли Питтни писанд қилмаган ва ўз эътиборини фақатгина болаларга қаратган. “Улар бир-бирларини бахтсиз қилдилар. Бу турмуш даҳшатдан бошқа нарса эмасди” деб ёзади жуфтликка яқин инсонлардан бири.
Эслатиб ўтамиз, жуфтлик 2016 йилнинг сенябрь ойида бўлиб ўтган оилавий жанжалдан сўнг ажрашишга қарор қилишди. Ушбу жанжал пайтида оиланинг катта ўғли Мэддокс онасининг тарафини олган, Питт эса унга қўл кўтарган. Анжелина дарров уларнинг орасига тушиб, Питтни тўхтатиб қолган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин