
Россиялик журналист Екатерина Гордон 2018 йили мамлакат президентлиги учун бўлиб ўтадиган сайловларда даъвогар сифатида иштирок этишини маълум қилди, деб ёзади Hordiq.uz сайти.
— Мен Екатерина Гордон, — деди у. — 37 ёшдаман. Ўз фуқаролик ҳуқуқларимдан фойдаланган ҳолда келаси йили бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида номзод сифатида иштирок этаман. Яна шуни алоҳида таъкидлайманки, амалдаги президент маъмурияти билан келишмай номзодини илгари сурган ягона шахс ҳисобланаман…
Екатерина ўз дастурида аёллар ва болалар ҳақ-ҳуқуқларига алоҳида эътибор қаратишини айтиб ўтди. Бунга қадар шу масалага яна бир номзод Ксения Собчак ҳам тўхталиб ўтганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар