12:00 / 02.11.2017
9 227

Ажабо! Оила аъзосига айланган арвоҳ байрамларда табрикнома олади ва бундай муносабатдан жуда ҳурсанд!

Ажабо! Оила аъзосига айланган арвоҳ байрамларда табрикнома олади ва бундай муносабатдан жуда ҳурсанд!
Англияда истиқомат қилувчи Карен Уэйкфилд исмли аёл болалик чоғлариданоқ ўзида арвоҳларни кўра олиш қобилиятини пайқаган.

Аммо вақт ўтиб турли турмуш ташвишлари билан бу қобилиятини унутаёзган эди. Янги уйга кўчгач эса ушбу бинода фаол арвоҳ борлиги пайқади. Арвоҳ сурат рамкаларини синдирар, эшикларни очиб ёпар, Каренни турмуш ўртоғининг овози билан чақирар эди.

Ушбу воқеалардан кейин аёл арвоҳни бир неча маротаба суратга ҳам олди ва арвоҳ овчиларига мурожаат қилди. Аниқланишича, руҳ 57 ёшида вафот этган Мальколм исмли эркак кишига тегишли экан.

Вақт ўтиб, арвоҳнинг у қадар ёвуз ниятда эмаслиги маълум бўлди. Карен арвоҳ зериккани ва ўзи ҳақида билдириш учун турли буюмларни синдиришини тушуниб қолгач, у билан муроса қилишга киришди.

Эндиликда Карен ва унинг яқинлари Мальколмга ҳам ўз оила аъзолари каби ҳурмат кўрсатмоқдалар. Улар арвоҳга тез-тез мурожаат қилишади, байрамлар чоғида унинг учун алоҳида табрикномалар ёзишади. Ушбу ҳаракатлардан кейин арвоҳ ҳам сурат синдириш одатини ташлади. Уйга меҳмон келгудай бўлса Мальколм меҳмондўст инсон сингари дарров бориб чойнакни ёқиб қўяди, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ажабо! Оила аъзосига айланган арвоҳ байрамларда табрикнома олади ва бундай муносабатдан жуда ҳурсанд!