Ўзбекистоннинг кўплаб фуқаролари Россияда турли ишлар билан бандлиги, яъни аксарияти меҳнат муҳожирлари эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Қонуний равишда хориж мамлакатида ишлаб юрганлар қаторида хунрезликлар иштирокчисига айланаётган фуқаролар ҳам борлиги ачинарли ҳолат. Ногинск шаҳрида ана шундай ҳодиса рўй берди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.
Аниқроғи, 31 октябрь куни Электросталь шаҳри мэрининг маслаҳатчиси Дарья Туркина ваҳшийларча ўлдирилди. Гумондор эса 40 ёшли ўзбекистонлик эркак. Бу ҳақда “Газета” нашри хабар бермоқда.
29 ёшли Дарья Туркина Ногинскдаги ўз уйида ўлдирилган. Гумонланувчи шахс бўлган ўзбекистонлик 40 ёшли эркак унинг уйида таъмирлаш ишлари билан шуғулланган.
Дарья Туркина унинг таъмирлаш ишларидан норози бўлган ва шикоят қилган. Эркак бундан дарғазаб бўлган.
31 октябрь куни эркак маст ҳолда бўлган. Аёлнинг навбатдаги шикоятларига жавобан унга бир неча марта пичоқ санчган.
Шундан кейин эркак аёлнинг қимматбаҳо заргарлик буюмларини олиб қочган ва ломбардга топширган. Бу ҳақда унинг ўзи сўзлаб берган.
Ломбарддан олинган пулларга гиёҳванд модда сотиб олган ва полицияга қўнғироқ қилиб, Дарьяни ўлик ҳолда топганини айтган.
Айни вақтда Россия Федерацияси жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми бўйича қотиллик айби билан жиноят иши очилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди