09:23 / 06.11.2017
6 531

Чеченистонлик 3-синф ўқувчиси Путин ҳақидаги шеъри учун Қодировдан iPhone X олади

Чеченистонлик 3-синф ўқувчиси Путин ҳақидаги шеъри учун Қодировдан iPhone X олади
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Надтеречний туманидаги Бено-Юрт қишлоғида яшайдиган учинчи синф ўқувчиси Хеда Ибахиева энг яхши шеър ёзиб, Россия президенти Владимир Путин ҳақидаги шеърлар танлови ғолиби бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда «MK.ru»га таяниб «Дарё» хабар берди. Ушбу танловни Рамзан Қодиров Хақ бирлиги куни мубосабати билан эълон қилан эди.

Унинг ёзишича, Хеда танловда ютиб чиққани учун iPhone X’ни қўлга киритишини билгач, хафа бўлган. Қизча танловда iPhone ютиб олиш учун эмас, Путинга нисбатан меҳр ва ҳурматини изҳор қилиш учун қатнашганини айтган.

Қодировнинг сўзларига кўра, танловга бир кеча-кундузда Россия етакчисига бағишланган уч мингдан ортиқ шеър келиб тушган.

Эслатиб ўтамиз, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров сўнгги моделдаги iPhone смартфонидан фойдаланиши ҳақидаги ахборотни рад этгач, «КВН»нинг NK Production жамоаси унга янги iPhone X совға қилган эди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чеченистонлик 3-синф ўқувчиси Путин ҳақидаги шеъри учун Қодировдан iPhone X олади