БМТ Яманга гуманитар ёрдамни етказишни тўхтатишга мажбур бўлди

БМТ Яманга гуманитар ёрдамни етказишни тўхтатишга мажбур бўлди
БМТ Саудия Арабистони коалицияси Ямандаги барча портлар ва аэропортларни ёпишга қарор қилгандан кейин Яман аҳолисига гуманитар ёрдамни етказишни тўхтатди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили ўринбосари Фархон Ҳақ маълум қилди.

Яманнинг портлари ва аэропортларини ёпиш қарори Ямандан Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд томон ракеталар отилгандан кейин қабул қилинган. Саудия Арабистони кучлари ракеталарни уриб туширишга муваффақ бўлган.

“Биз Саудия Арабистони бошчилигидаги коалициянинг Ямандаги барча аэропорт ва портларни вақтинчалик ёпиш қарори юзасидан хавотир билдирмоқчимиз. Бу Яман аҳолисига гуманитар ёрдамни етказишга зиён келтириши мумкин”, деб айтган Ҳақ 6 ноябрдаги брифингда.

Ҳақнинг айтишича, гуманитар ёрдам етказилиши тўхтатилган, БМТнинг иккита рейси учишга рухсат олмаган.

Манба: Kun.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар