
Қирғизистоннинг сайланган президенти Сооронбай Жээнбековнинг инаугурация маросимига хорижий давлат раҳбарлари таклиф этилмайди. Бу ҳақда «K-News»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.
Унинг айтишича, бундай қарор «дунё амалиётидан келиб чиқиб» қабул қилинди. Маросимга Қирғизистондаги барча чет эл давлатлари элчилари таклиф этилади.
Сооронбай Жээнбековнинг инаугурацияси 24 ноябрга белгиланган. У 15 октябрда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 54 фоиздан ошиқ овоз тўплаб, ғолиб чиқди.
Амалдаги президент Алмазбек Атамбаевнинг ваколатлари 1 декабрда охирига етади. 15 ноябрь куни унинг якуний матбуот анжумани бериши кўзда тутилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар