5 ноябрь куни кечқурун соат 11да Ар-Риёддаги Ritz-Carlton меҳмонхонасидагилардан барча нарсаларни олиб фойега чиқиш сўралган. Меҳмонхона мижозларининг ҳеч бирига бу ғалати илтимоснинг сабаби тушунтирилмаган. Мижозлар автобусларга ўтказилган ва Саудия Арабистони пойтахтидаги бошқа бир беш юлдузли меҳмонхонага кўчирилган.
Ritz-Carlton эса ўша куни қўлга олинган шаҳзодалар ва юқори мартабали амалдорлар учун қамоқхонага айланган, деб ёзади Кун нашри.
5 ноябрь куни қироллик хонадонининг 30 нафарга яқин аъзоси ҳамда юқори мартабали амалдорлар коррупцияда айбланиб қўлга олинди. The Guardian хабарига кўра, ҳибсга олинганларнинг мулклари мусодара этилмаган.
Ҳибсга олиш ишлари қирол Салмон ибн Абдулазиз фармойишига кўра рўй бермоқда. Бунда унга вориси Муҳаммад ибн Салмон бошқарувидаги коррупцияга қарши қўмита кўмак бормоқда.
Изоҳ берилишича, у бошқа бадавлат хонадонлар билан муносабатлар бузилмаслиги учун шаҳзодаларни қимматбаҳо меҳмонхонагa жойлаштиришга қарор қилган ва Ritz-Carlton улар учун вақтинча қамоқхонага айланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин