14:49 / 08.11.2017
8 289

3 ёшли қозоғистонлик қизча Жанубий Кореядаги ёш моделлар ҳалқаро танловида ғолибликка эришди

3 ёшли қозоғистонлик қизча Жанубий Кореядаги ёш моделлар ҳалқаро танловида ғолибликка эришди
3 ёшли Сафия Бисалиева Сеул шаҳрида бўлиб ўтган Luxury Brand Model Awards Kids ёш моделлар ҳалқаро танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақида танлов ташкилотчилари Инстаграм ижтимоий тармоғи орқали хабар беришган.

Хабар берилишича, танловда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 60 нафар модел қатнашган. Ғолибаликни қўлга киритган Сафия эса ташкилотчилардан кўплаб қимматбаҳо совғалар, 1000 АҚШ доллари қийматидаги тож, 15 та мамлакат билан ишлаш имкониятини берувчи Kids Planet Management моделлар уйи шартномасини қўлга киритган.

Шунингдек, қизалоқ Вьетнам, Таиланд ва Миландаги мода ҳафталикларига расмий равишда таклиф қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 3 ёшли қозоғистонлик қизча Жанубий Кореядаги ёш моделлар ҳалқаро танловида ғолибликка эришди