
Малайзиянинг Сабах штатида тимсоҳга ем бўлган эркак жасади қолдиқлари топилди. Бу ҳақида хориж нашрлари маълум қилмоқда.
Эркак якшанба куни балиқларни овлаш мақсадига тўр ташлаш учун чиқиб кетган ва шу билан қайтиб келмаган. Гувоҳлар эркакка тимсоҳ хужум қилгани ҳақида айтишган.
Қидирувчилар ва қутқарувчи қайиқлар эркакни бир неча кун давомида излашди ва жасад қолдиқларига дуч келишди.
Расмий маълумотларга кўра, 2010-2017 йиллар давомида Малайзияда 27 киши тимсоҳларга ем бўлган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар