Россиянинг Тула вилоятида тўққизинчи синф ўқувчиси онасининг маслаҳатига қулоқ тутиб, яширинча дунёга келтирган ўғлини ахлат халтасига солиб, яқин орадаги ахлаттепага ташлаб юборди, деб ёзади «MK.ru»га асосан Дарё нашри.
15 ёшли қиз ва унинг онаси чақалоқнинг туғилиши оила учун катта юк бўлади деган хулосага келиб, боланинг жасадини эса ҳеч ким сезмайди, деб ўйлаган, чунки қишлоқдан ҳафталар давомида ахлат олиб чиқиб кетилмайди.
Аммо ҳар куни озуқа топиш мақсадида контейнерларни титадиган маҳаллий фуқаролардан бири чақалоқнинг жасадини топиб олди ва бутун қишлоқни бошига кўтарди.
Маҳаллий фуқаролар айтишича, қизнинг ота-онаси ичкиликбоз бўлган ва фарзандига етарлича эътибор бермаган. Қиз эса боласининг отаси кимлигини билмагани учун, ўз ҳомиладорлигини ҳаммадан яширган.
Чақалоқ эса ҳаво совуқлиги туфайли ўша кечасиёқ нобуд бўлган. Миш-мишларга кўра, қизнинг ота-онасини ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишмоқчи. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин