АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан музокараларини «ўта самарали» ҳисоблади. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар берди.
«Си Цзиньпин билан учрашувларим ўта самарали бўлди. Жумладан, савдо ва Шимолий Корея мавзуси юзасидан», — дея ёзув қолдирди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Шунингдек, Трамп Пекин билан савдо айланмасида Вашингтонда катта танқислик юзага келишида жавобгарликни Хитойга эмас, АҚШнинг аввалги маъмуриятларига юклади.
«Хитойни айбламайман. Ҳамма айб Хитойга АҚШ билан савдода ўтиб кетиш ва Қўшма Штатлар миллиардлаб доллар йўқотишига сабаб бўлган олдинги маъмуриятлар ноқобиллигида. Нима билан шуғулланаётгани ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга бўлмаган шахсларни ортда қолдиргани учун Хитойни қандай айблаш мумкин? Мен ҳам уларнинг ўрнида бўлганимда худди шундай йўл тутган бўлардим!» — таъкидлади АҚШ президенти. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин