20:11 / 13.11.2017
9 363

Болакай-арвоҳ таъқибига учраган эркак уни суратга олди

Болакай-арвоҳ таъқибига учраган эркак уни суратга олди
Орамизда арвоҳларнинг мавжуд эканлигига ишонадиган инсонлар оз эмас, аммо америкалик Адам Эллис ўзини арвоҳ таъқиб қилиб юрганига ишонч ҳосил қилиб бўлган. Бу ҳақида “120.су” нашри хабар бермоқда.

Адам бир неча ой аввал ижтимоий тармоқлардан биридаги саҳифасида ўзини болакай арвоҳи таъқиб қилиб юргани, у аввал Адамнинг тушларига кириб, кейинчалик реал ҳаётда ҳам пайдо бўлгани ҳақида ёзганди.

Бу воқеадан қўрқиб кетган йигит яшаш жойини ўзгартирди, аммо болакай уни барибир топиб олди.

Бир неча кун аввал Адам уйғониб кетган маҳали болакайнинг диванда ўтирганига кўзи тушган ва қўрқув ичида аранг телефонини топиб, уни бир неча бор суратга туширган.

Суратда болакай арвоҳининг гавдасини кўриш мумкин. Интернет фойдаланувчиларинг айримлари Адамга ачинаётган бўлсалар, айримлари буни машҳур бўлиш мақсадида ўйлаб топилган уйдирма деб баҳоламоқдалар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Болакай-арвоҳ таъқибига учраган эркак уни суратга олди