date
views 7 500

Копенгаген дунёдаги энг “ақлли” шаҳар эканлиги аниқланди

Копенгаген дунёдаги энг “ақлли” шаҳар эканлиги аниқланди
Швед компанияларидан бири бўлмиш Easypark дунёдаги 500 нафар шаҳарларни тадқиқ қилиб, улар орасидаги энг “ақлли”ларини аниқлашга муваффақ бўлди.

Ушбу рейтингнинг биринчи поғонасини Копенгаген банд этди ва технологик ривожланишда энг олдинда эканлиги айтилди. Ундан кейинги ўринлар эса Сингапур ва Стокгольмга тегишлидир.

Тадқиқот давомида шаҳардаги 4G мобиль интернетининг мавжудлиги, Wi-Fi нуқталари, интернет тезлиги, энергиянинг экологик тоза манбалари, бизнес юритиш имкониятлари, давлат хизматларига онлайн мурожаатлар, аҳолининг сиёсий фаоллиги ва таълим даражаси кабилар ҳисобга олинган.

Рейтингнинг илк 10 талигида Цюрих, Бостон, Токио, Сан-Франциско, Амстердам, Женева ва Мельбурн шаҳарларини ҳам кўриш мумкин, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Копенгаген дунёдаги энг “ақлли” шаҳар эканлиги аниқланди