
Нурсултон Назарбоев Астана клубининг йиғилишида қатнашиш учун кўк рангли костюм-шим, оқ кўйлак ва галстукдан иборат қиёфада ташриф буюрди. Шунингдек, унинг қўлида ноодатий аксессуар ҳам кўзга ташланган, деб хабар беради хориж сайтлари.
Президент қўлидаги қора билагузук дарҳол ўзига омма эътиборини жалб қилди. Билагузук марказида қия кўринишдаги дисплей ҳам бор.
Спорт шинавандалари ушбу аксессуарнинг сифатларидан дарҳол хабар топдилар. Аниқланишича, билагузук югуриш машқлари ва тренировкалар чоғида инсонга кўмак бериб, унинг юрак уриши, қадамлар сони ва сарфланган калорияларни ҳисоблаб чиқади.
Шунингдек, “ақлли” билагузук уйқу ҳолатини ҳам назорат қилади, унга барометр, акселерометр, гироскоп ва GPS ўрнатилган. Билагузук оддий соатлар каби вақтни кўрсатиб туради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар