
Митти болакайлар ота-оналар учун тўйиб ухлашни орзуга айлантириб қўйишлари бор гап. Барча ота-оналар қаторида шаҳзода Уильям ҳам охирги пайтларда жуда қаттиқ чарчаётганлигини маълум қилди.
Хабарда айтилишича, шаҳзода Кардиффдаги Уэльс ва Австралия мамлакатлари орасидаги регби бўйича мусобақа меҳмонига айланган ва айнан шу ерда ўзининг уйқусиз тунлари ҳақида гапириб берган.
“Болаларнинг дастидан ухлаб қолмаслик учун кўзларимга гугурт чўпи тираб олишим керак” дея ҳазил қилди шаҳзода.
Ҳа, икки шумтакани бир вақтда катта қилиш осон иш эмас. Аммо уйқусиз тунларнинг ҳақиқийси ҳали олдинда: Апрель ойида герцог учинчи бор ота бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар