
Исландия ўлкасида ўрмоннинг қоқ марказига ўрнатилган ва бир қарашда совун пуфагини ёдга солувчи “5 миллион юлдуз” деб аталадиган меҳмонхона мавжуд. Меҳмонхона девори ва шифти мутлақо шаффоф тусда, бу эса сокин тунда осмондаги миллионлаб юлдузларни томошга қилиш имкониятини тақдим этади.
Меҳмонхонага тегишли ҳар бир пуфак бир-биридан узоқда жойлашган. Пуфакли хоналар ичида ошхона ва ҳаммом мавжуд эмас, аммо бу мижозлар оқимини бироз бўлса-да камайтиргани йўқ. Меҳмонхона маъмурияти фақатгина аввалдан буюртма берган мижозларни қабул қилади.
Пуфуклар ичи кучли иситиш тизими билан жиҳозланган. Шу сабабли энг совуқ ҳаво ҳароратида ҳам пуфак ичи иссиқ бўлади, дейди хориж нашрлари. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар