15:34 / 15.11.2017
9 208

29 ёшли она фарзандининг шўхликлари учун унинг қўлини ёниб турган печка устига қўйиб жазолади

29 ёшли она фарзандининг шўхликлари учун унинг қўлини ёниб турган печка устига қўйиб жазолади
Майамида истиқомат қилувчи 29 ёшли Мириам Ребоделло 6 ёшли ўғлига шафқатсиз муносабатда бўлганликда айбланмоқда. У болакайни жазолаш мақсадида унинг қўлини ёниб турган печка устига қўйган. Суд залида аёл ўзини ёмон она деб ҳисобламаслигини қайд этди.

Унинг айтишича, бола ҳаддан ортиқ шўхликка берилган ва бошқа жазо турлари унга нисбатан иш бермай қўйган, дейилади хабарда.

Мириам ўқитувчилардан бири ўғлининг бошқа бир синфдошини ургани ҳақида айтиб берганидан сўнг мазкур жазони қўллаган.
“Ўғлим шунчалар қайсарки, вазият ҳатто жониворларни ўлдиришгача бориб етди. Нима қилишим керак эди? Уйда қўл қовуштириб ўтирайми?” деди Мириам ўз сўзини якунларкун.

Аёл фарзандига етарлича қаттиққўллик билан тарбия берилмаса жиноятчи бўлиб улғайишидан хавотирда эканлиги билан ўзини оқлаган. Аёлни гаров эвазига озодликка чиқаришди, бола эса вақтинча бошқа оилага фарзандликка берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 29 ёшли она фарзандининг шўхликлари учун унинг қўлини ёниб турган печка устига қўйиб жазолади