15:39 / 15.11.2017
7 487

Собиқ футболчи хотинини пичоқлаб, полиция ходимларини қор устида фаришта расмини ҳосил қилганча кутиб олди

Собиқ футболчи хотинини пичоқлаб, полиция ходимларини қор устида фаришта расмини ҳосил қилганча кутиб олди
Собиқ футболчининг марҳум рафиқаси у билан ажрашишни истаган, аммо бунинг учун эрининг оёққа туриши ва ўзига келиб олишини кутган. Эркак хотинини пичоқлаб қўйгач, ҳовлига чиқиб, қор устида фаришта шаклини ҳосил қила бошлаган ва айни шу пайтда уйга полиция ходимлари кириб келишган. Уйдаги қонли излардан маълум бўлишича, 28 ёшли Кэри Макланахан ўлим олдидан бор кучи билан яшаш учун курашган, дейилади хабарда.

Аёлнинг эри бўлмиш 46 ёшли Энтони қонга беланган ҳолда полиция ходимлари келгунича ерда ётган ва узоқ муддатгача ўрнидан тура олмаган. Аввалига у оиласига ҳужум қилишгани ҳақидаги уйдирмани ўйлаб топди, аммо бунга бирор исбот кўрсатилмади. Шифокорлар марҳум аёл танасида кўплаб жароҳатларни қайд этдилар.

Ўтган ойда Энтони аввалги никоҳидан бўлган 8 ёшли ўғлини ўғирлагани учун эндигина қамоқдан чиққан эди. Ушбу воқеада кейин Кэри эрига ёрдам беришга қарор қилиб, биргаликда тоғли жойларга кўчиб ўтишган.

Маълум бўлишича, Энтони аёлини жуда кўп рашк қилган ва унга тез-тез қўл кўтарган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Собиқ футболчи хотинини пичоқлаб, полиция ходимларини қор устида фаришта расмини ҳосил қилганча кутиб олди