
Грециянинг Мандра, Неа-Перамос ва Мегара шаҳарларида бўлиб ўтган сув тошқинлари 14 кишини дунёдан олиб кетди, деб ёзади хорижий сайтлар.
Мамлакат премьер-министри Алексис Ципрас вафот этганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириб, уларга давлат кўмаги тақдим этилишини айтди.
“Бу бутун Греция учун оғир дамлардир. Биз буюк талофотни бошдан кечираяпмиз. Мен вафот этганларнинг оила аъзоларига ўз таъзиямни изхор этаман” дейди у ўз сўзида.
Сув тошқини ҳаддан ортиқ кўп ёққан ёмғир натижасида пайдо бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар