11:26 / 17.11.2017
5 472

Дональд Трамп Назарбоевга таклиф билан чиқди

Дональд Трамп Назарбоевга таклиф билан чиқди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев БМТ Хавфсизлик Кенгаши учрашуви доирасида Вашингтонга Дональд Трампнинг таклифи бўйича келади. Оқўрда матбуот хизмати президентнинг Аstana club ёпиқ йиғилиши вақтида қилган маърузаси видеосини YouTube’да жойлаштирди.

"Бизнинг яқинда телефон орқали бўлиб ўтган мулоқотимизда президент Трамп менга Оқ уйга ташриф буюриш таклифи билан чиқди. Қозоғистон 2018 йилнинг 1 январидан БМТ Хавфсизлик Кенгашида раислик қилади, мен у ерда бўламан. Мен шу пайтда Вашингтонга боришим ҳақида келишиб олдик. АҚШ каби етакчи давлат билан ҳар доим гаплашишга мавзу топилади", - дея айтиб ўтди Назарбоев.

Президент маълумотига кўра, Қозоғистонда 300 дан ортиқ АҚШ компанияси ишлайди, улар мамлакат иқтисодиётига тахминан 50 млрд. доллар миқдорида маблағ йўналтиришган. Шу билан бирга, Қозоғистон бундан кейин ҳам ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ниятида.

"Биз бу ҳамкорлик ҳам технологиялар, ҳам ўзаро сармоялар бўйича давом этишини истаймиз", - дея таъкидлаб ўтди Назарбоев.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трамп Назарбоевга таклиф билан чиқди