Дунёдаги энг бой ёш «юлдуз» номи маълум қилинди

  • 17-11-2017, 14:55
  • 2 172
  • Дунё
  • Дунёдаги энг бой ёш «юлдуз» номи маълум қилинди
    2017 йилда энг кўп ҳақ тўланувчи ёш «юлдуз»лар номи маълум қилинди. Рейтинг Forbes.ru сайтида жойлаштирилган, деб хабар қилади Кун нашри.

    Экспертлар ҳисоб-китобларига кўра, 30 ёшдан кичик бўлган машҳур инсонлар бир йил ичида умумий ҳисобда 1,24 млрд. доллар ишлаб топишди.

    Американинг Forbes рейтингида 27 ёшли хонанда Эйбел Тесфайе - The Weeknd етакчилик қилмоқда. У бир йилда тахминан 92 млн. доллар ишлаб олди.

    Иккинчи ўринда – 23 ёшли қўшиқчи Жастин Бибер ($83,5 млн.), учинчи – 29 ёшли хонанда Адель ($69 млн.).

    Кейинги поғоналардан спортчилар жой олишди. Экспертлар тўртинчи ўринни баскетболчи Кевин Дюрантга ($60,6 млн.) беришган бўлса, бешинчи ҳамда олтинчи ўринни америка футболи ўйинчиси Эндрю Лак ($50 млн.) ва гольфчи Рори Макилрой ($50 млн.) бўлишиб олди.

    Рўйхатнинг еттинчи ҳамда саккизинчи поғоналарида баскетболчилар Стефен Карри ($47,3 млн.) ва Жеймс Ҳарден ($46,6 млн.) қайд этилди.

    Кучли ўнликка хонанда Тейлор Свифт ($44 млн.) ва модель, реалити-шоу юлдузи Кайли Женнер ($41 млн.) якун ясаб берган.

    » » Дунёдаги энг бой ёш «юлдуз» номи маълум қилинди