15:32 / 09.12.2014
5 660

Эрон ҳар бир интернет фойдаланувчисини текширишни йўлга қўймоқчи

Эрон ҳар бир интернет фойдаланувчисини текширишни йўлга қўймоқчи
Ҳозир Эрон давлатида тармоқдаги баъзи сайтларни чеклаш йўлга қўйилган. Бироқ энди мамлакат ҳудудидаги ҳар бир фойдаланувчиларнинг шахсини аниқлаш йўлга қўйилади, Бу ҳақида «Vesti.ru»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

“Яқин орада интернетга кирган ҳар бир фойдаланувчининг шахси аниқланади ва тармоқда бизга маълум бўлмаган бирорта ҳам фойдаланувчи бўлмайди”, – деди телекоммуникация вазири Маҳмуд Вайзи. Бунга асосий сабаб фойдаланувчилар аноним ҳолда тақиқланган материалларни ўқиши ёки нашр қилишининг олдини олишдан иборат. Маҳмуд Вайзи бу вазифалар қачон ва қандай қилиб амалга оширилиши ҳақида маълумот бермади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Эронда “Google”, “YouTube”, “Twitter”, “Facebook”, “WhatsApp”, “Viber”, “ВКонтакте” ва шу каби ижтимоий тармоқ, сайт ва иловалардан фойдаланиш тақиқланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Эрон ҳар бир интернет фойдаланувчисини текширишни йўлга қўймоқчи