
Британиялик Коди Холлнинг ҳаётий ҳикояси интернет фойдаланувчилари орасида машҳур бўлиб кетди. Қизалоқ юзида улкан ҳол билан туғилган, бунинг натижасида унинг юзи деформацияга учраган эди. Шифокорлар қизчани операция қилишдан бош тортишган. Шунда Кодининг ота-онаси қизларини хорижда даволатиш учун пул йиға бошлашди.
18 та операциядан сўнг Кодининг ташқи кўриниши таниб бўлмайдиган даражага келди. У шифокорлар заҳмати билан ҳақиқий гўзалга айланган эди. Бугунги кунда Коди жарроҳ сифатида фаолият олиб боради ва севган инсонига турмушга чиққан. Коди бўлғуси турмуш ўртоғи билан ўсмирлик пайтларида танишиб қолган ва йигитга кўнгил қўйган.
Коди бугун оғир операциялар ҳақида эмас, болаликдаги ёқимсиз ҳотиралар, ўтган-кетган инсонларнинг унга қўрқув билан назар ташлаганларини ёдга олади.

Кодининг ҳаётий ҳикояси инсон иродаси ва ёрдамга шай бўлган шифокорлар заҳматкашлигининг ажойиб намунасидир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар