
“Дунё гўзали – 2017” танлови ғолибасининг исми бугун Хитойнинг Санья шаҳрида ўқиб эшиттирилади. Ғолиблик тожини ўз соҳибаси бошига ўтган йилги “Дунё гўзали”, Пуэрто-Риколик Стефани Дель Валле тақиб қўяди.
Танловда 118 та мамлакатдан келган 18-26 ёшли қизлар иштирок этишмоқда. Бу йилги танловда илк бор Арманистон, Ироқ, Лаос ва Сенегал мамлакати гўзаллари ҳам иштирок этишади.
Иштирокчиларнинг кўпчилиги хорижий тилларни яхши ўзлаштирганлар. Улар орасида моделлар, талаба, раққоса, косметолог, стоматолог, маркетолог, дизайнер, криминолог ва ҳатто журналистлар ҳам бор, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, “Дунё гўзали” танлови 1951 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар