17:30 / 20.11.2017
7 159

Трамп қилган “иши”дан афсусда қолди

Трамп қилган “иши”дан афсусда қолди
АҚШ Президенти Дональд Трамп Twitter (@realDonaldTrump) саҳифаси орқали Хитойдаги можаро юзасидан ўз фикрини билдирди. Лос-Анжелеслик баскетболчиларнинг Хитойда қилган ўғирликлари учун мамлакат полицияси уларга нисбатан жиноят иши қўзғатган ҳамда спортчиларни қамоққа олган эди.

Трампнинг изоҳ беришича, у маҳбусларнинг озод этилиши учун ҳаракат қилган ва бунга эришган ҳам. Лекин қамоққа олинганлардан бирининг отаси Трампнинг аралашувисиз ҳам улар озод этилиши шарт эди, деб фикр бидиргани АҚШ Президентининг ғазабини келтирган. Бу ҳақда Qalampir.uz ёзди.

Жумладан, дўконга ўғирликка тушганлардан яна бирининг отаси бўлган Лавар Болл вазиятга изоҳ бераркан “унчалик жиддий жиноят эмас-ку бу” деган.
«Hoursnews» нашри хабарига кўра, Трамп ўз фикри якунида “улар қамоқда қолаверишлари, озод этилишлари учун аралашмаслигим лозим эди” деб изоҳ қолдирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп қилган “иши”дан афсусда қолди