
Москва шаҳрида истиқомат қилувчи эркак 11 ёшли ўғлини тасодифан отиб қўйди, деб хабар бермоқда хориж нашрларидан бири. Болани зудлик билан шифохонага олиб келишган.
Воқеа Россия пойтахтининг шимоли-ғарбий томонида содир бўлган. Эркак янги сотиб олган тўппончасини йиғиб ўтирган пайтда қурол тасодифан отилиб кетган ва боланинг чап биқинига бориб теккан.
Бола травматологик шароитда шифохонага ётқизилди. Ҳодисага тегишли бошқа тафсилотлар эса текшириш ишларидан сўнг маълум қилиши айтилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар