15:52 / 20.11.2017
11 444

Ота қарзлари сабаб икки фарзандини ёқиб юборди

Ота қарзлари сабаб икки фарзандини ёқиб юборди
47 ёшли Эндрис Мухаммед икки нафар фарзанди – 7 ёшли Сарос ва 6 ёшли Леанорани ўлдирганликда айбланмоқда. Эндриснинг рафиқаси Пенила оловдан қутулиб қолган ва болалар жасадини аланга ичидан олиб чиққан, деб ёзилади хабарда.

Эркак уйни ёқиб бўлгач, машинада 40 миль йўл босиб, ўзини ҳам ўлдирмоқчи бўлган. Аммо йўловчилар бўлаётган воқеаларни пайқаб тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилишган. Эркак қаттиқ куйганига қарамай тирик қолган.

Пениланинг сўзларига қараганда, Эндрис мулойим ва хушмуомала ота бўлган, унинг бу иши эса барчанинг ақлини шошириб қўйди. Эркак қотиллик содир этган пайтда катта қарзлари сабаб чуқур тушкунлик ҳолатида бўлган.

Айбланувчининг ўзи эса Буюк Британияда яхши яшашга умиди қолмагани учун ўз жонига қасд қилмоқчи бўлгани ҳақида гапирган. Айни пайтда оила қарияларни парваришлаш эвазига пул топувчи Пелинанинг ҳисобига яшаган. Айнан мана шу ҳолат қотилликка асос бўлган деб таҳмин қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ота қарзлари сабаб икки фарзандини ёқиб юборди