Уйсиз аёлга пул берган эркак уни кузатиб юрди ва аёл маблағни нимага сарф қилганидан ҳайратга тушди

  • 23-11-2017, 19:04
  • 7 958
  • Дунё
  • Уйсиз аёлга пул берган эркак уни кузатиб юрди ва аёл маблағни нимага сарф қилганидан ҳайратга тушди
    YouTube каналларининг биридаги лойиҳа муаллифи инсонларнинг ҳаққонийлик сифатларини текшириш учун тажрибалар ўтказади. Эркак бу сафар тиланчилик билан шуғулланаётган уйсиз одам бирдагинага катта миқдордаги пулга эга бўлса уни нимага сарф қилишини аниқламоқчи бўлди, дейилади хабарда.

    Эркак автобус бекатида ўтирган аёл ёнига борди ва унинг кичик ёшли ўғли борлиги, пулга оид муаммолари ва яшаш жойи йўқлигидан хабар топди. Сўнг катмонидан бир ўрам пул чиқариб, уни аёлга берди. Аввалига бу туҳфани олмаган аёл эркакнинг илтимосидан сўнг пулни қабул қилди.

    Эркак одамлар орасидан кетаётган аёлни кузатиб борди. Аёл эса буни билмаган ҳолда аввал либослар дўконига кириб, кўплаб либосларни кийиб кўрди, аммо ҳеч нарса сотиб олмади. Сўнг кўчадаги кафеларнинг биридан музқаймоқ олиб еди. Тамаддини тугатгач эса уй ҳайвонлари бошпанасига борди ва у ердан кичик кучукча билан чиқиб келди.

    Эркак аёлнинг ёнига бориб, нима учун кучук сотиб олганини сўради. Аёл эса буюм ва таомлар иккинчи даражали нарса эканлиги, муҳаббат ва эътибор эса унинг учун муҳимроқлигини айтди. Аёл ушбу кучукча билан фарзандини хурсанд қилмоқчи бўлганлигини ҳам қайд этган. Ушбу жавобдан таъсирланган эркак бағрикенг онага каттагина маблағ улашди.

    » » Уйсиз аёлга пул берган эркак уни кузатиб юрди ва аёл маблағни нимага сарф қилганидан ҳайратга тушди