date
views 12 446

Даҳшатнинг ўзгинаси! Ёлғиз онанинг хуштори унинг ўғлини ўлдириб, сўнг аёлни бола жасадини жавонга яширишга кўндирди

Даҳшатнинг ўзгинаси! Ёлғиз онанинг хуштори унинг ўғлини ўлдириб, сўнг аёлни бола жасадини жавонга яширишга кўндирди
Арканзасда истиқомат қилувчи Мария Жирон ва унинг йигити Тайлер Хоббс уйларидан бир ёшли бола жасади қолдиқлари топилгач, қамоққа олиндилар.

Тайлер бир неча кун аввал қутқариш хизматига қўнғироқ қилиб, бола зинадан йиқилиб тушгани ва нима қилишни билмай қолгани ҳақида айтган.

Бола жасади солинган шаффоф идиш жавон остига яширилган. Хабарда келтирилишича, жасад топилганда парчаланган ҳолатда бўлган.

Мария ва Тайлер полиция маҳкамасида турлича баҳоналар ўйлаб топишган. Тайлернинг айтишича, бола тинмай йиғлаганига унинг асаблари дош бермаган ва уни бир неча бор силкитиб, оғзини қаттиқ ёпган. Бола эса чинқиришда давом этган. Болакай тинчиб қолганда Тайлер унинг ўлиб қолганини пайқаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Даҳшатнинг ўзгинаси! Ёлғиз онанинг хуштори унинг ўғлини ўлдириб, сўнг аёлни бола жасадини жавонга яширишга кўндирди