Дональд Трамп штабининг собиқ раҳбари Пол Манафорт Москвага сўнгги йилларда 18 марта келиб-кетган. Бу ҳақда «Газета.ru»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, бир пайтлар Украина президенти Виктор Янукович қўл остида ҳам ишлаган Манафорт 2005 ва 2006 йилда Москвага 11 марта, 2008 йилда — уч марта, 2009 йилда — икки марта, 2010 ва 2011 йилларда бир мартадан ташриф буюрган.
Ўз ташрифлари чоғида Манафорт, гўёки, Кремлга боғлиқ шахслар билан алоқада бўлган.
Бундан ташқари, 2014 йил февралидан у Украинанинг «Мухолифат блоки» партияси билан ҳамкорлик қилган ва сўнгги 20 ой ичида Киевга 19 марта келган. Манафорт, шунингдек, партияга НАТОга қарши позицияни эгаллашни таклиф қилган.
Нашр хулоса қилишича, Манафортнинг Россия тарафдорлари билан алоқаси «тахмин этилганидан кўра чуқурроқ бўлиб чиққан», унинг Москвага қўниб ўтишлари эса америкалик терговчилар учун қизиқ бўлиши мумкин. Шунга қарамай, Трамп штаби собиқ раҳбарининг вакили унга қаратилган айбловларни рад этди ва Манафорт ҳеч қачон Россия ҳукуматига ишламаганлигини айтди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди