
Парижда совуқ ҳаводан азият чеккан бир гуруҳ уйсиз инсонлар Елисей саройидан унчалик узоқ бўлмаган ердаги спорт залига келиб жойлашишди ва йилнинг совуқ кунлари ўтиб кетишини кутишга киришдилар.
Шу тариқа, улар маълум маънода президентнинг қўшнисига айланишди.
Париж мэри ўринбосари Ян Броссат эса уларнинг ёнига ташриф буюриб, ҳокимият тегишли ёрдамни кўрсатмагунча уларни чиқариб юбормасликнинг барча чораларини кўришга ваъда берди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида Эммануэль Макрон йил охирига қадар аҳолининг ҳар бир вакили уйлик бўлиши ҳақида билдирган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар