
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Кадиров ўзининг “Инстарам”даги саҳифасида Миср ҳокимиятини теракт натижасида ҳалок бўлган диндонлар ўлими учун шафқатсиз тарзда жавоб қайтаришга чақирди.
“Террорчиларни қўллаб-қувватлаётганлар ким бўлиши, ўзларини қандай донгдор ном билан аташлари ва қандай ғоялар билан беркинишларига қарамай барчаларига минг бор лаънатлар бўлсин! Миср ҳокимияти ва уларнинг иттифоқдошлари жавоби масжидда бўлиб ўтган террорчилар жиноятига таққослайдиган даражада зудлик билан, қатъий ва шафқатсиз бўлиши керак” деб ёзади Кадиров.
Шунингдек, Чеченистон раҳбари ҳокимият террор йўлини танлаганларга кўнгилчанлик қилиб ўтирмаслигини ҳам айтган.
“Бизнинг ҳаракатларимиз сезиларли даражада ва кенг миқёсда бўлади. Биз Чеченистондаги тинчлик ва барқарорликни бузиш ҳақида ҳатто ўйлашга ҳам йўл қўймаймиз” деб таъкидлади сиёсатчи. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.