АҚШ президенти Дональд Трамп Time журнали версиясига кўра “Йил одами” бўлишдан бош тортди. Бу ҳақида президентнинг ўзи Twitterдаги саҳифасида маълум қилган.
“Time журналидан қўнғироқ қилиб, ҳудди ўтган йилдаги каби “Йил одами” бўлишим мумкинлиги ва бунда интервью бериб, фотосессияда қатнашишим керак бўлишини айтишди. Мен эса уларга бу менга тўғри келмаслигини айтиб, рад жавобини бердим. Аммо барибир раҳмат!” дейди Оқ уй раҳбари.
2016 йили мазкур журнал томонидан тузилган рейтингда Трамп биринчи ўринни, Хиллари Клинтон эса иккинчи ўринни банд этишганди. Шунингдек, нашр ушбу ном даъвогарлари рўйҳатига РФ президенти Владимир Путин, Туркия президенти Ражаб Тайип Эрдоған ва Ҳиндистон премьер министри Нарендра Модини ҳам киритган, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади