
Келиб чиқиши Янги Зеландиялик бўлган блогер қиз Лондонда деразадан селфи суратини олиш пайтида пастга қулаб вафот этди.
Хабарда келтирилишича, блогер Тони Келли Лондон шаҳрида истиқомат қилган.
Қиз суратга тушаётган пайтида иккинчи қават деразасидан қулаб кетган. Воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимлари уни шифохонага олиб кетишди, аммо қиз бош соҳасидан олинган жароҳати туфайли ўша ернинг ўзида вафот этди.
Айни пайтда қизнинг ота-онаси ва дўстлари унинг жасадини ўз ватани бўлмиш Янги Зеландияга олиб бориш учун маблағ йиғмоқдалар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар