
АҚШнинг National Interest нашри мутахассислари Стивенс технология институтида яратилган дастур ёрдамида Шимолий Кореянинг Лос-Анжелес шаҳрига эҳтимолий ядро зарбаси оқибатларини таҳлил қилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Таҳлил учун тротил эквивалентида 250 килотонна қувватга эга бомба танлаб олинди. Ҳисоб-китобларга кўра, мегаполис марказида унинг портлаши миллиондан ортиқ одамга тааллуқли бўлади: 378 минг киши ҳалок бўлади, 860 минг киши жароҳатланади.
Портлаш эпимарказидан 5 километр радиусда аксарият бинолар вайрон бўлади, унинг ичида бўлганлар омон қолиши имконияти эса нолга тенг бўлади.
Тадқиқот муаллифлари шундай биргина ядро зарбаси қурбонлари сони АҚШнинг Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишларига тенг бўлишини аъкидлади ва бу ҳисоб-китоблар илмий фантастика бўлиб қолишига умид билдирди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар