17:20 / 27.11.2017
15 625

Хитойлик 19 ёшли қиз коллеж ётоқхонасида бола дунёга келтириб, уни деразадан пастга ташлаб юборди

Хитойлик 19 ёшли қиз коллеж ётоқхонасида бола дунёга келтириб, уни деразадан пастга ташлаб юборди
Хитойнинг Шэньчжэн инженерлик коллежи талабаси янги туғилган чақалоғини дераза ойнасидан пастга улоқтирди. Бола жасади ўралган чойшабни ётоқхона қоровули топиб олган, деб ёзади “Life.ru”.

Қоровул дарҳол полицияга қўнғироқ қилиб, болага ёрдам керак эканлигини айтган. Талабанинг ўқитувчилари эса қиз бирор марта дарсларни қолдирмагани, тиббий хизматга мурожаат қилмаганини айтишган. Унинг ҳомиладор эканлигини биров билмаган ҳам – табиатан семизроқ бўлган қиз ўз ҳолатини осонликча яширган.

Айни пайтда талаба қиз шифохонага ётқизилган. Полиция эса бола аслида ўлик туғилгани ёки деразадан пастга ташланганда жон бергани ҳақидаги саволга жавоб топиш учун текшириш ишларини олиб бормоқда. Агар бола деразадан тушиб, вафот этгани тасдиқланса, қиз қотиллик жинояти учун қонун олдида жавобгарликка тортилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик 19 ёшли қиз коллеж ётоқхонасида бола дунёга келтириб, уни деразадан пастга ташлаб юборди