17:30 / 27.11.2017
6 397

Уйга бостириб кирган ўғрилар болага пичоқ тираб, хонадон соҳибасининг Янги йил совғаларини ўғирлаб кетишди

Уйга бостириб кирган ўғрилар болага пичоқ тираб, хонадон соҳибасининг Янги йил совғаларини ўғирлаб кетишди
Шимолий Ирландияда яшовчи 21 ёшли Николь Макгрилл тунда шовқин-сурондан уйғониб кетган. Уйга кириб келган ниқобли ўғрилар эса хоналардан ҳеч нарса топа олишмагач, қизнинг ёнига келиб, унинг боласини сўйиб ташлаш таҳдиди билан аёлни қўрқитишган.

Ўғрининг иккинчи шериги эса уйдан қимматбаҳо нарсаларни қидириб, янги йил учун олиб қўйилган совғаларни, жумладан ўйинчоқлар, майда электроника буюмлари ва нақд пулни олиб чиқиб кетган.

“Мен ҳамон бўлган воқеадан ўзимга келолмаяпман. Уйимга бегона инсонлар кириб, оиламга таҳдид қилганини била туриб, у ерга қайтолмайман” дейди ота-онасининг уйига кўчиб ўтган Николь.

Хабарда келтиришича, полиция жиноятчиларни қўлга туширган. Уларнинг ёнидан Николь томонидан таърифлаб берилган буюмларнинг бир нечтаси ҳам топилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уйга бостириб кирган ўғрилар болага пичоқ тираб, хонадон соҳибасининг Янги йил совғаларини ўғирлаб кетишди