19:10 / 27.11.2017
6 749

Интернет қурбонига айланган қиз ижтимоий тармоқлар орқали танишган дугонаси билан кўришгани кетиб, қайтиб келмади

Интернет қурбонига айланган қиз ижтимоий тармоқлар орқали танишган дугонаси билан кўришгани кетиб, қайтиб келмади
24 ёшли Синди Луфе ижтимоий тармоқдаги саҳифасига охирги селфи суратини жойлаб, унинг остига “Учрашувга тайёрман!” деб ёзган. Кейинги куни эса ишга келмаган ва бедарак йўқолган.

Қизнинг оила аъзолари уни ўғирлаб кетишган дея таҳмин қилишмоқда. Небраска штати полицияси аллақачон қизни излашга тушиб кетган.

Хабар берилишича, қиз интернет орқали танишган дугонаси билан учрашмоқчи бўлган, машинасини эса уйнинг ёнида қолдирган. Полиция қизнинг банк ҳисобида ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаганини айтган.

Синдининг қўл телефони ўчириб қўйилган. Унинг дўстлари, қиз оиласини жуда яхши кўргани ва бирдан йўқолиб қолиши мумкин эмаслигини таъкидлашмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Интернет қурбонига айланган қиз ижтимоий тармоқлар орқали танишган дугонаси билан кўришгани кетиб, қайтиб келмади