
Аввал хабар берганимиздек, куни кеча Россияда икки ойлик чақалоқ оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган эди. Хабар берилишича, унинг вояга етмаган онаси ўта ночор оилада яшайди.
Ўтган куни Наро-Фоминскдаги №1 шифохонага келтирилган чақалоқнинг ота-онаси унинг йўргак столидан йиқилиб тушганини айтиб баҳона қилишмоқда. Бу ҳақида Подмосковье болалар омбудсмени Ксения Мишонова хабар берган.
“Боладаги жароҳатлар даражасига кўра, шифокорларда ушбу маълумотга ишонмаслик ва буни қонунни ҳимоя қилиш органларига хабар қилиш учун етарлича асос бор” деб қўшимча қилмоқда матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, чақалоқ шифохонага кўплаб жароҳатлар ва танасидаги кўкариш излари билан ётқизилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар