date
views 6 935

Хитойда юқори лавозимли ҳарбий қўмондон ўз жонига қасд қилди

Хитойда юқори лавозимли ҳарбий қўмондон ўз жонига қасд қилди
Хитой Марказий ҳарбий кенгаши аъзоси ва ХХР армияси бош сиёсий бошқармаси собиқ раҳбари генерал-полковник Чжан Ян ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «South China Morning Post» газетасига таяниб «Кун.уз» хабар берди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг августида юқори лавозимли генерал-полковникка нисбатан коррупция ҳаракатлари бўйича текширув бошланган. Унинг аниқлашича, Чжан Ян Марказий ҳарбий кенгаш раисининг икки собиқ ўринбосари – Го Босюн ва Сюй Цайхоунинг коррупция схемаларига алоқадор бўлган. Улар пуллар эвазига зобитларни лавозимларга илгари суришда айбланган. Биринчиси умрбод озодликдан маҳрум этилган бўлса, иккинчиси тергов жараёни вақтида ҳаётдан кўз юмди.

Чжан Ян эса 23 ноябрь куни ўз уйида жонига қасд қилган. У 66 ёшда бўлгани айтилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда юқори лавозимли ҳарбий қўмондон ўз жонига қасд қилди